Узбек O'zbek
«Атлетико» фанатлари Гризманнга ўлим тиладилар
Душанба, 02 Декабр
8582

«Атлетико» клуби фанатлари «Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманни жуда совуқ кутиб олишди.

Cadena SER хабарига кўра, иккала клубнинг «Ванда Метрополитано» стадионида ўтган Ла Лига доирасида ўйинида мезбон мухлислар Гризманнга нисбатан ҳуштакбозлик қилиб, турли ҳақоратларни ёғдиришган. Хусусан, «Гризманн ўлиб кет» қичқириғи янграган. 

Энди Ла Лига бу можаро юзасидан спортдаги зўравонликка қарши кураш Қўмитасига шикоят бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўйин «Барселона»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 

Гризманн ёзда «Атлетико»дан «Барселона»га 120 млн евро эвазига ўтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз