Узбек O'zbek
АПЛ. «МЮ»да яна дуранг, «Лестер» 94-дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди
Душанба, 02 Декабр
2657

Англия Премьер-лигасининг 14-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин якунланди. «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, ғалаба қозона олмади. Ўйин жанговар дуранг билан якунланди. Кетма-кет икки дурангдан кейин «қизил иблислар» очколарини 18тага етказиб, 9-ўринни эгаллаб туришибди. «Астон Вилла» эса 15 очко билан 15-ўринга жойлашган.

Жадвалда 2-ўринда бораётган 
«Лестер» эса «Эвертон»ни қабул қилиб, 94-дақиқада урилган гол эвазига иродали ғалабага эришди. Ғалабадан сўнг «Лестер» (32) ва пешқадам «Ливерпуль» (40) ўртасида 8 очколик фарқ сақланиб қолди. «Эвертон» эса 14 очко билан 17-ўринда қолди.

АПЛ, 14-тур, 1 декабрь

МЮ – Астон Вилла 2:2
«Олд Траффорд»
Голлар: Ҳитон (42, автогол), Линделёф (64) – Грилиш (11), Мингс (66).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Ван-Биссака, Линделёф, Магуайр, Уильямс (Шоу, 79), Фред, Мата (Лингард, 74), Перейра, Жеймс, Марсьяль (Гринвуд, 83), Рэшфорд.
Астон Вилла: Ҳитон, Таргетт, Мингз, Конса, Гильбер, Макгинн, Дуглас Луис, Грилиш, Ҳуриҳэйн (Лэнсбери, 81), Эль-Гази (Трезеге, 17), Уэсли.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (7), Фред (24), Гильбер (45+3), Уильямс (62), Шоу (89).

Лестер – Эвертон 2:1
«Кинг Пауэр»
Голлар: Варди (68), Ихеаначо (90+4) – Ришарлисон (23).
Лестер: Шмейхель, Суюнжу, Эванс, Перейра, Чилуэлл, Тилеманс, Мэддисон, Ндиди, Барнс (Олбрайтон, 82), Перес (Ихеаначо, 62), Варди. 
Эвертон: Пикфорд, Динь, Кин, Мина, Сидибе, Ивоби (Кин, 78), Сигурдссон, Ришарлисон, Дэвис, Ҳолгейт, Кэлверт-Льюин (Шнайдерлин, 78).
Огоҳлантириш: Сигурдссон (45+2).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз