Узбек O'zbek
Англия ва Ирландия жаҳон чемпионатини ўтказишмоқчи
Душанба, 02 Декабр
1614

Англия ва Ирландия Футбол Ассоциациялари 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза топширишни режалаштирмоқда.

The Times хабарига кўра, мулозимлар бу масалани муҳокама қилишган. Қарор ҳақида 2022 йилда эълон қилинади. Агар жаҳон чемпионати мезбонлиги қўлга киритилса, 2030 йилги финал «Уэмбли» стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда, 2026 йилгиси АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. 

Шунингдек, 2030 йилги жаҳон чемпионатини Марокаш (Жазоир ёки Тунис билан биргаликда), Уругвай, Аргентина, Парагвай ва Чили биргаликда, Руминия, Греция, Болгария ва Сербия биргаликда ўтказишга қизиқиш билдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз