Узбек O'zbek
Анчелотти «Наполи» футболчиларини қароргоҳда қамаб қўйди
Душанба, 02 Декабр
3964

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти А Сериядан ўрин олган «Болонья»га (1:2) қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг дарғазаб бўлди.

Football Italia хабарига кўра, мутахассис барча футболчиларни 7 декабрь куни ўтказиладиган «Удинезе»га қарши ўйингача клуб қароргоҳига қамаб қўйишга қарор қилган.  

Қайд қилиш жоизки, аввалроқ «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис ҳам худди шу чорани қўллаган, аммо бу футболчилар ва Анчелоттининг қаршилигига сабаб бўлган эди. Энди эса мураббийнинг ўзи бу чорани қўллашга мажбур бўлмоқда.

«Наполи» А Сериянинг қаторасига 5та ўйинидан бери ғалаба нималигини билмаяпти ва 14 турдан сўнг 7-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз