Узбек O'zbek
Акром Афиф Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Душанба, 02 Декабр
1996

Қатар миллий жамоаси ҳамда «Ас Садд» клуби футболчиси Акром Афиф Осиёда 2019 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Қитъада йилнинг асосий соврини учун Эрон миллий жамоаси дарвозабони Алиризо Бейронванд ҳамда япониялик Томоаки Макинолар ҳам номзод бўлганди.

Афиф йил бошида Қатар миллий жамоаси билан Осиё Кубогида ғолиб бўлган ва мусобақа қаҳрамонларидан бирига айланганди. Айни дамда трансфер ҳуқуқи «Вильярреал» га тегишли бўлган Афиф «Ас Садд»да ижара асосида ўйнамоқда.

1996 йилда туғилган Афиф Акром фаолияти давомида Бельгиянинг «Эупен» ва Испаниянинг «Спортинг» Хихон каби жамоаларда ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз