Узбек O'zbek
УЕФА ҳакамлик қўмитаси вакили: «Эрматов — афсона, собиқ иттифоқ давлатларида унинг даражасидаги ҳакам йўқ»
Якшанба, 01 Декабр
2656

УЕФА ҳакамлик қўмитаси вакили, собиқ халқаро тоифадаги ҳакам Николай Левников ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳақида ўз фикрларини билдирар экан уни афсона деб атади. 2001-2006 йилларда Россия ҳакамлик кенгашини бошқарган Левников Эрматовдан кўп нарса ўрганиш мумкинлигини айтди.

«Эрматов — афсона. Учта жаҳон чемпионатида ишлаш ажойиб натижа. Ҳа, Россияда ҳам яхши функционерлар бор, аммо Эрматов иштирокида семинар ўтказилса, бу жуда фойдали бўларди. Гап билимда эмас, тажрибада. Эрматов даражасидаги ҳакам собиқ иттифоқ давлатларида йўқ.

Эрматов функционерликда ҳам муваффақиятли ишлаши мумкин. Масалан швециялик ҳакам Карл-Эрик Нильсон Швеция футбол иттифоқини бошқарган, у УЕФАда вице-президент ҳам ҳисобланади»,— дейди Левников.

Равшан Эрматов ЎФА вице-президенти лавозимида иш бошлагач, бирорта ўйинда ҳакамлик қилмади. 27 ноябрь куни унинг фаолиятини якунлагани расман эълон қилинди ва ОФКда бу борада махсус йиғилиш ҳам ўтказилди. Эрматов жаҳон чемпионатларида 11 та ўйинни бошқарган ва бу борада мутлоқ рекордчи ҳисобланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз