Узбек O'zbek
Суарес «Барселона»да унинг ўрнини босиши мумкин бўлган 3та ҳужумчини айтди
Якшанба, 01 Декабр
15439

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Бир нечта ҳужумчилар бор. Менга уларнинг ёшидан қаътидан назар ўйинлари ёқади. Уларнинг бири «Челси»даги Абраҳам. Мен уни яхши ҳужумчи деб биламан. У ҳужумни жуда яхши якунлайди ва ёш бўлишига қарамай майдон бўйлаб яхши ҳаракат қилади.

Менга Макси Гомес ҳам ёқади. У уругвайлик бўлишдан ташқари ҳужум қилишни яхши кўрадиган ҳар қандай клубга мос келади. Шунингдек, яна бошқа футболчилар ҳам бор. Масалан, Лаутаро Мартинес», – деб Суареснинг сўзларини келтиради Onefootball.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз