Узбек O'zbek
Шевченко Евро-2020 қуръаси ҳақида: «Қийин гуруҳ, Нидерландия билан оғир ўйин кутиб турибди»
Якшанба, 01 Декабр
3632

Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, Украина Нидерландия ва Австрия билан бир гуруҳда ўйнайди. Тўртинчи жамоа плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади.

«Еврода оддий номлар йўқ. Бу қийин гуруҳ ва биз голландларга қарши биринчи ўйин оғир ўтишини кутяпмиз. Бу  – жуда яхши салоҳиятга эга жамоа. Бундан ташқари биз меҳмонда ўйнаймиз.
 
Австрия ҳам қийин рақиб. Аммо гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятимиз борлигига ишонаман», – деб Шевченконинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз