Узбек O'zbek
Сарри: «Роналду барчага ўхшаган ўйинчи эмас»
Якшанба, 01 Декабр
7867

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Криштиану – биз учун улкан ресурс. У бардошли, эҳтимол, ҳозирда унга кескинлик етишмаётгандир.

Бизда учта салоҳиятли ҳужумчи бор, шунинг учун биз улардан ҳар доим кўп нарсани кутамиз. Криштиану машғулотларда яхши ишлади, у ўйнашга тайёр. Барча ажойиб ҳужумчилар гол уришмаса ғазабланишади ва бу, менимча, нормал ҳолат.

Нима десангиз ҳам, Роналду барчага ўхшаган ўйинчи эмас. Ҳамма футболчилар бир хил эмас. Кимдир бу вазиятни қабул қилмаса, ўзи учун муаммо бўлади. Аммо мен бундай муаммоларни кўрмаяпман», – Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз