Узбек O'zbek
Роберто Мартинес: «Россия финал босқичида бошқача ўйнайди»
Якшанба, 01 Декабр
2643

Бельгия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Евро-2020га қуръа ташлангандан кейин гуруҳдаги асосий рақиб ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия миллий жамоаси Россия, Дания ва Финляндия билан бир гуруҳдан ўрин олди.

«Россия – ўзгариши мумкин бўлган қизиқарли жамоа. Бизга қарши саралаш баҳсларида улар икки хил ўйин ўтказишди. Иккинчисида ҳужумкор ўйнашди.

Жаҳон чемпионатида Россия Испания билан қандай ўйнаганини биламиз. Финал босқичида Россия бошқача ҳаракат қилади. Бу бошқа ўйин бўлади», – деб Мартинеснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз