Узбек O'zbek
Моуриньо: «Мухлислар мени клуб учун борини беришни истайдиган профессионал сифатида қабул қилишяпти»
Якшанба, 01 Декабр
2740

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 14-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши ўйиндан сўнг (3:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бундай шиддатли ўйиндан кейин йигитлар бироз чарчаганини ҳис қилдим, аммо барибир тўртинчи голни уриш учун имконият бор эди. Бу Премьер-лига, бу ерда кураш охиригача давом этади.

Ўтган ўйинларнинг аксарият қисмида биз яхши ўйнадик. Қизиқарли лаҳзалар бўлди. Менимча, мухлислар, хурсанд бўлишди. 4 кун ичида 7та гол урдик.

Алли ўзига қулай бўлган жойда ўйнайди. Биз унга ижодий ҳаракат қилишига рухсат бердик. Менимча, у 3та ажойиб ўйин ўтказди.

Мухлислар клубни яхши кўришади, мени яхши кўришларини айтмаяпман. Лекин улар мени клуб учун борини беришни истайдиган юқори даражали профессионал сифатида қабул қилишмоқда. Улар жамоани қўллаб-қувватлашмоқда ва биз жадвалдаги мавқейимиз жамоанинг салоҳиятига мос келишини таъминлаш учун астойдил ҳаракат қиляпмиз», – деб Моуриньонинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз