Узбек O'zbek
«Монако» - «ПСЖ» ўйини ноқулай иқлим шароити туфайли қолдирилди
Якшанба, 01 Декабр
1082

Франция 1-дивизиони 15-тури доирасидаги «Монако» - «ПСЖ» учрашуви ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилди, дея хабар бермоқда мезбон клуб расмий сайти.

Турнинг марказий ўйини 1 декабрь, якшанба кунига белгиланган эди. Аммо Франциянинг шарқий қисми, хусусан Монакодаги тинимсиз ёмғир ёғиши ва ҳудудда сув тошқинлари юзага келиши хавфи сабабли ўйин номаълум муддатга қолдирилди.

Маълумот учун, «ПСЖ» 14-турдан кейин 33 очко билан 1-ўринни банд этиб турган бўлса, «Монако» 18 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз