Узбек O'zbek
«Милан» клубнинг ташкил топган санасида Златанни таништирмоқчи
Якшанба, 01 Декабр
2767

«Милан» тез орада Златан Ибраҳимович билан шартнома имзолаши мумкин, деб ёзади Football Italia.

Хабар қилинишича, клуб ҳужумчини 15 декабрь куни таништирмоқчи. Шу куни «Милан» ташкил топганининг 120 йиллиги нишонланади.

«Милан» Златанда пулдан кўра жамоага бўлган муҳаббат кучлироқ деб ҳисобламоқда ва унинг «Сан-Сиро»га қайтишига умид қилмоқда.

Маълум бўлишича, «Милан» Ибраҳимовичга 18 ойлик шартнома таклиф қилган. Шунингдек, 38 ёшли швецияликда мавсум охирида жамоани текинга тарк этиш ихтиёри ҳам бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Златан ҳозирда эркин агент саналади. Унинг сўнгги клуби «Лос-Анжелес Гэлакси» эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз