Узбек O'zbek
Манчини: «Италия гуруҳ фаворити саналиши мумкин, лекин буни майдонда исботлашимиз керак»
Якшанба, 01 Декабр
1129

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 қуръаси ҳақида фикр билдирди. 

Маълумот учун, Италия Уэльс, Туркия ва Швейцария билан бир гуруҳдан ўрин олди.

«Менга қуръа жараёнлари ёқади, улар билан боғлиқ ҳис-туйғуларни яхши кўраман. 

Финал босқичида кучсиз рақиблар йўқ. Ўйлашимча, гуруҳимизда тенг кучли жамоалар йиғилган. Агар бошқа жамоалар саралашдан сўнг биздан қўрқишаётган бўлса, хурсандман. Аммо биз бундан буён ҳам қаттиқ ишлашимиз кераклигини тушунамиз. 

Бизда кичик устунлик бор – уйда ўйнаймиз. Эҳтимол, бизни фаворит ҳисоблаётган бўлишлари мумкин. Лекин буни майдонда исботлашимиз керак.

Уэльсда яхши футболчилар бор, футболчиларнинг кўпи Премьер-лигада ўйнашади. Бу – кучли жамоа. Уларни мағлубиятга учратиш қийин», – деб Манчинининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз