Узбек O'zbek
Лэмпард: «Жамоамга ишонаман, характер кўрсатишимиз керак»
Якшанба, 01 Декабр
1129

«Челси» бош мурабббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 14-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га қарши ўйиндан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоам ушбу ўйинда яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин эди. Аммо бу биз билан содир бўлган энг ёмон нарса эмас. Бундай вазиятлар бўлиб туради, синовлардан ўтишимиз керак. Келажакда янада яхшиланишимиз мумкин.

Абраҳамнинг йўқлиги баҳона бўлмайди. Биз етарлича яхши ҳаракат қилмадик. Аммо мавсум давомидаги асосий камчилигимиз шуки, вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз.

Жамоамга ишонаман. Ҳозир қаттиқ реакция билдирадиган ва турнир жадвалига қарайдиган вақт эмас. Характер кўрсатишимиз керак», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради Football London.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз