Узбек O'zbek
Клопп «Брайтон»га қарши баҳснинг энг яхши ўйинчисини айтди, у ван Дейк эмас
Якшанба, 01 Декабр
9266

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 14-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Албатта, ўйин охирида асабийлашдим. Чунки бизда ажойиб взиятлар бўлганди. Рақиб дарвозабони бир қанча сейвлар қилди.

Ўйин қийин кечди, чунки «Брайтон» – яхши жамоа. Улар ўйинчиларни чизиқлар орасига қўйишди: футболчилар шу қадар кўп эдики, ҳимояланиш қийин бўлди. Рақиб тўпга жуда кўп эгалик қилди. 

Алиссон қизил карточка олгач, Адриан майдонга тушди ва иккита хавфли зарбани қайтарди. Йигитлар борларини беришди. Улар ғалаба қозонишни исташлари ажойиб. Алиссон қўл билан ўйнаган эпизодни кўрмадим. Виржил иккита гол урган бўлиши мумкин, лекин мен учун Адриан баҳснинг энг яхши ўйинчиси бўлди. 

11 очколик фарқ? Агар эртага «Лестер» ғалаба қозонса, 8 очко бўлади. Биз бу ҳақида ўйламаймиз», – деб Клоппнинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз