Узбек O'zbek
Жеррард «Олтин тўп»га ким ҳақли эканлигини айтди
Якшанба, 01 Декабр
16065

«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси Стивен Жеррард «Олтин тўп»га ким лойиқлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен Мессининг 1-рақамли мухлисиман. Мен уни ўйинчи сифатида яхши кўраман. У урган голлар ва голли узатмаларнинг ҳисоби йўқ.

Аммо биз мавсум давомида Чемпионлар Лигасини қўлга киритган ва ҳар бир баҳсда барқарор ўйнаган футболчи ҳақида гапирадиган бўлсак, ван Дейк «Олтин тўп»га лойиқ», – деб Жеррарднинг сўзларини келтиради Marca.

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» соҳибини тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Парижда бўлиб ўтади. Даъвогарлар – Лионель Месси («Барселона»), Виржил ван Дейк («Ливерпуль») ва Криштиану Роналду («Ювентус»).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз