Узбек O'zbek
«Гуанчжоу Эвергранд» Хитой чемпиони, Одил Аҳмедов клуби ОЧЛга йўлланма олди
Якшанба, 01 Декабр
2466

Хитой Суперлигасининг 30-тур учрашувлари билан чемпионат баҳсларига якун ясалди.

«Гуанчжоу Эвергранд» клуби бу турда «Шанхай Шеньхуа» клубини мағлуб этиб (3:0), 72 очко билан мамлакат чемпионига айланди.

Эътиборлиси, бу муваффақият «Гуанчжоу Эвергранд»нинг сўнгги 9 мавсумдаги 8-чемпионлигидир. Клуб 2011-2019 йиллар орасида фақатгина 2018 йилда кумуш медаллари билан чекланганди.

«Гуанчжоу»дан икки очкога ортда қолган (70) «Бейжинг Гоань» 2-ўринни эгаллади. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган «Шанхай СИПГ» клуби эса «Шенжен Руби» жамоасини 6:0 ҳисобида мағлуб этиб, 66 очко билан учинчи ўринни банд этди. Бу эса Одил Аҳмедов клубига ОЧЛ-2020 плей-офф босқичига йўлланма берди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов 2017 йилда клуби билан кумуш медалга эга чиққан бўлса, 2018 йил чемпионликни нишонлаганди, 2019 йилда эса бронза медалини қўлга киритди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз