Узбек O'zbek
АПЛ. Эмерисиз «Арсенал» аутсайдерни юта олмади
Якшанба, 01 Декабр
1108

АПЛда 14-турнинг яна икки ўйини якунланди. Унаи Эмерини истеъфога чиқарган «Арсенал» меҳмонда «Норвич»ни енга олмади. Пукки ва Катуэллнинг голларига Обамеянг иккита гол билан жавоб берди. Обамеянг ўйин давомида пенальтидан гол ура олмади, аммо ҳакам пенальтини қайтарган дарвозабон Тим Круль олдинга чиқиб кетди деб ҳисоблаб, зарба қайтадан тепилишига ишора қилди. Габонлик ҳужумчи иккинчи зарбада адашмади.

Шу тариқа «Арсенал»нинг ғалабасиз серияси 6 тага етди. Фредрик Юнгберг мураббийлигидаги илк ўйинида қатнашган «Арсенал» 9-ўринда жойлашди.

Турнинг яна бир ўйинида «Вулверҳэмптон» ва «Шеффилд» дуранг ўйнади. Турнинг охирги икки ўйини бугун Тошкент вақти билан 21:30 да бошланади. «Лестер» «Эвертон»ни, «МЮ» «Астон Вилла»ни қабул қилади.

АПЛ
14-тур
Норвич – Арсенал 2:2
Голлар:
Пукки (21), Кэнтуэлл (45) – Обамеянг (29, пенальти, 57).
Норвич: Крул, Циммерманн, Ааронс, Годфри, Байрэм, Эрнандес, Маклин, Трибулл, Амаду, Кэнтуэлл (Буэндиа, 83), Пукки.
Арсенал: Лено, Давид Луиз, Чемберс, Мустафи, Колашинац, Гендузи (Сака, 78), Ўзил (Мартинелли, 89), Уиллок (Торрейра, 70), Чака, Ляказетт, Обамеянг.

Вулверҳэмптон – Шеффилд Юнайтед 1:1
Голлар:
Доэрти (64) – Муссе (2).
Вулверҳэмптон: Руй Патрисиу, Кастро, Коуди, Килмен, Доэрти, Рубен Невеш, Дендонкер, Моутинью, Траоре, Хименес, Диогу Жота.
Шеффилд Юнайтед: Хендерсон, Стивенс, Иган, О`Коннелл, Болдок, Ландстрем (Фримэн, 90), Норвуд, Флек, Башем, Муссе (Робинсон, 86), Макголдрик (Макберни, 73).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз