Узбек O'zbek
А Серия. «Ювентус» дуранг ўйнади, «Интер» етакчига айланиши мумкин
Якшанба, 01 Декабр
3282

Италия А Сериясида 14-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўз майдонида «Сассуоло»ни қабул қилган амалдаги чемпион «Ювентус» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 20-дақиқада Бонуччи туринликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, аммо икки дақиқа ўтиб Жереми Бога фарқни тиклади. 47-дақиқада Франческо Капуто Буффон ва Де Лигтнинг қўпол хатосидан сўнг «Сассуоло»ни олдинга олиб чиқди. 68-дақиқада эса Роналду пенальтидан гол уриб, «Ювентус»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Бу дурангдан сўнг «Ювентус»нинг очколари сони 36 тага етди. Бугун СПАЛ билан ўйнайдиган «Интер» ғалаба қозонса, 37 очко жамғариб етакчига айланиб олиши мумкин. «Интер» — СПАЛ ўйини Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Италия чемпионати
14-тур
Ювентус – Сассуоло 2:2
Голлар
: Бонуччи (20), Роналду (68, пенальтидан) – Капуто (47), Бога (22).
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, де Лигт, Бентанкур, Куадрадо, Джан (Матюиди, 54), Пьянич, Бернардески (Дибала, 53), Игуаин (Рэмзи, 79), Роналду.
Сассуоло: Турати, Толян, Романья, Кирьякопулос, Марлон, Локателли, Бога (Пелузо, 90), Траоре (Данкан, 62), Маньянелли, Джуричич (Мюльдюр, 72), Капуто.
Огоҳлантиришлар: Журичич (39), Локателли (65), Толян (78), Кирьякопулос (81), Мюльдюр (87), Пьянич (88).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз