Узбек O'zbek
Улуғбек Бақоев: «Йигитлар бронзага лойиқ эди»
Шанба, 30 Ноябр
2491

Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Сўғдиёна» ўйинидан кейин (2:2) меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, «Сўғдиёна» Суперлига якунларига кўра, чемпионатда 4-ўринни эгаллади ва ОЧЛга чиқа олмади.

«Аввало, «Бунёдкор»ни Чемпионлар Лигасига чиққани билан табриклайман. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Вадим Карленичга клубдаги ва миллий жамоадаги бошқарувида омад тилайман. 2020 йил клубларимизга ҳам, миллий жамоамизга ҳам муваффақиятли келсин.

Ўйин ҳақида гапирсам, натижа иккала жамоа учун ҳам муҳим эди. Футболчиларим яхши ўйнашди. Уларга, раҳбариятга, мухлисларга якунланган мавсум учун миннатдорчилик билдираман. Йигитлар бронзага ҳақли эди. Ишлашда давом этамиз.

Кимлар қолиши, кимлар кетиши борасида  ҳозир бир нима дея олмайман. Танаффусдан кейин йиғилиш бўлади, шунда барчасига ойдинлик киритилади. Лекин айтишим мумкинки, селекция ишларини бошлаганмиз», – деб Бақоевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз