Узбек O'zbek
Суперлига. «Локомотив» Бабаяннинг сўнгги ўйинида «Пахтакор» билан дуранг ўйнади ва бошқа натижалар
Шанба, 30 Ноябр
1309

Суперлигада мавсум якунланди.

Сўнгги турда «Локомотив» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Бу баҳснинг турнирдаги вазият учун аҳамияти бўлмади. «Пахтакор» чемпионликни, «Локомотив» эса кумуш медалларни қўлга киритиб бўлган эди. Ўйин қизиқарли ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади. 

Қайд қилиш жоизки, бу Самвел Бабаян учун «Локомотив» бош мураббийлигидаги сўнгги ўйин бўлди. Энди 48 ёшли мутахассис фаолиятини Хитойда давом эттиради.

Суперлига, 26-тур
30 ноябрь, Тошкент
«Локомотив» - «Пахтакор» 0:0

«Металлург» - «Сурхон» 2:0
Голлар: Станислав Андреев (22), Аброр Тошқўзиев (30)

«Бунёдкор» - «Сўғдиёна» 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: Ислом Қобилов (41), Нурилло Тўхтасинов (60) - Ислом Қобилов (61 автогол), Кахи Махарадзе (75)

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз