Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймарнинг жисмоний ҳолатидан норози
Шанба, 30 Ноябр
2437

«ПСЖ» клуби раҳбарияти Неймарнинг жисмоний ҳолати маромида эмаслигидан норози.

L'Equipe хабарига кўра, бразилиялик футболчи умумий гуруҳдан алоҳида тарзда, жисмоний тайёргарлик мураббийи назоратида шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар мавсум давомида бир неча марта жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Натижада, барча мусобақаларда атиги 6та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди.

Неймар ёзда «ПСЖ»ни тарк этишга уриниб кўрган бўлса-да, якунда жамоа таркибида қолган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз