Узбек O'zbek
Моуриньо болбойни жамоавий тушликка таклиф қилди
Шанба, 30 Ноябр
7201

«Тоттенҳэм» болбойи (тўп олиб берувчи) Каллум Ҳайнс АПЛнинг 14-туридан ўрин олган «Борнмут»га қарши ўйин олдидан жамоа билан бирга тушлик қилади.

Ҳайнс ЕЧЛнинг 5-туридан ўрин олган «Олимпиакос»га қарши ўйинда (4:2) тўпни тезлик билан Серж Орьега узатган ва ўша ҳужум натижасида «шпорлар» гол урганди. Шундан сўнг у Жозе Моуриньо томонидан мақтовга сазовор бўлганди.

«У ўйин олдидан жамоавий тушликда қатнашади. Умид қиламизки, у бутун умр эсидан чиқмайдиган ажойиб хотираларга эга бўлади», – дейди Моуриньо матбуот анжуманида.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» – «Борнмут» ўйини бугун бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз