Узбек O'zbek
«Марсель» бир ўйиндаги зарбалар сони бўйича рекордни такрорлади
Шанба, 30 Ноябр
2709

Франция чемпионатининг 15-турида «Марсель» ва «Брест» клублари куч синашди.

Мезбонлар 2-бўлим бошида ҳисобни очишди. Ўйин охирида эса ҳар иккала жамоа 1 дақиқа ичида гол уришга муваффақ бўлишди. Натижада, «Марсель» кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Қайд қилиш жоизки, мезбонлар рақиб дарвозаси томон 34та зарба йўлладилар, улардан 10таси дарвоза ҳудудига тўғри келди. «Брест» ҳисобида эса атиги 4та зарба бўлди.

Бу билан «Марсель» 2013 йилда «ПСЖ» эришган кўрсаткични такрорлади. Сўнгги 6 йил ичида ҳеч бир клуб ўйинда шунчалик кўп зарба йўлламаган эди.

Франция чемпионати
15-тур, 29 ноябрь
«Марсель» - «Брест» 2:1
Голлар
: Сарр, 56, Радонич, 89 — Кардона, 88

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз