Узбек O'zbek
Ла Лига. «Реал» ғалаба қозонди ва 1-ўринга кўтарилиб олди
Шанба, 30 Ноябр
4719

Испания Ла Лигасининг 15-турида «Реал» меҳмонда «Алавес»га қарши баҳс юритиб, ҳимоячилар томонидан киритилган тўплар эвазига ғалаба қозонди. Рамос ва Карвахалнинг голлари якунда мадридликларга 3 очко келтирди.

Бу ғалабадан сўнг «Реал» очколарини 31тага етказиб, 1-ўринга кўтарилиб олди. «Алавес» эса 18 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лига, 15-тур
Алавес – Реал 1:2

30 ноябрь, «Мендисорроса»
Голлар: Лукас Перес (65, пенальти) – Рамос (52), Карвахаль (69).
Алавес: Пачеко, Химо Наварро, Агиррегабириа, Лагуардиа, Дуарте, Пина (Пере Понс, 76), Алеиш Видаль, Вакасо (Ману, 82), Риоха (Берк, 60), Хоселу, Лукас Перес. 
Реал: Ареоля, Милитао, Рамос, Марсело, Карвахаль, Каземиро, Кроос, Иско (Менди, 90), Модрич (Вальверде, 80), Бэйл (Родриго, 67), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Алеиш Видаль (7), Модрич (32), Пина (45), Рамос (63), Лукас Перес (67), Дуарте (79), Милитао (80).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз