Узбек O'zbek
«Интер» ёзда «Реал» футболчисини сотиб олиши мумкин
Шанба, 30 Ноябр
4669

«Интер» клуби «Реал» яримҳимоячиси Хамес Родригесга қизиқмоқда, деб ёзади La Repubblica.

Хамес «Реал»ни тарк этишни хоҳламоқда, аммо клуб президенти Флорентино Перес уни арзон нархга бериб юбормоқчи эмас. Мадрид клуби футболчи учун 50 млн евро олишни истаяпти.

«Интер» ёзда ушбу трансферни амалга оширишга уриниб кўради.

Колумбиялик футболчи ушбу мавсумда Ла Лигада 7та ўйин ўтказиб, 1та гол урди ва 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз