Узбек O'zbek
Гвардиола «Манчестер Сити»да қолишга тайёр
Шанба, 30 Ноябр
3512

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолаш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

Sky Sports хабарига кўра, испаниялик мутахассис «шаҳарликлар» билан ҳамкорликни узайтиришга тайёр.

Гвардиоланинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Аммо у ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти.

«Янги шартнома учун музокарага тайёрман. Менга бу клубда ишлаш ёқади. Ҳаммаси натижаларга боғлиқ. 5 йилдан бери шу ердаман, демак ҳаммаси натижалардан келиб чиқади. Бу ва кейинги мавсумда нима юз беришини кўрамиз», – деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз