Узбек O'zbek
Фозил Мусаев «Жубило Ивата» билан J лигадан тушиб кетди
Шанба, 30 Ноябр
1959

Япония чемпионатида 33-тур ўйинлари ўтказилди.

«Жубило Ивата» ўз майдонида «Нагоя» клубини 2:1 ҳисобида енгди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев мезбонларнинг қайдномасига киритилмади. 

Бу ғалаба «Жубило Ивата»га асқотмади. Унинг асосий рақиби «Сёнан» клуби «Хиросима»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этгач, ҳар иккала клуб орасидаги 4 очколик фарқ сақланиб қолди. Натижада, мусобақа якунланишига 1 тур қолганида «Жубило Ивата»нинг 17-ўриндан юқорига кўтарила олмаслиги ва J лигадан тушиб кетгани ойдинлашди. 

30 ёшли Фозил Мусаев бу мавсумда бир неча марта жароҳат олиб, «Жубило Ивата» таркибида атиги 9та ўйинда майдонга тушди холос.

Япония чемпионати, J лига
33-тур
30 ноябрь
«Жубило Ивата» - «Нагоя» 2:1
Голлар: Мацумото (22), Окубо (71) – Ҳасегава (39)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз