Узбек O'zbek
«Арсенал»ни яна бир испаниялик мураббий бошқариши мумкин
Шанба, 30 Ноябр
2503

«Валенсия»нинг собиқ бош мураббийи Марселино Гарсия Торал «Арсенал»га бош мураббий қилиб тайинланиши мумкин.

Goal хабарига кўра, лондонликлар 54 ёшли мутахассис билан музокара ўтказишган. Торал яқин орада таклифга жавоб бериши керак.

Марселино сентябрь ойида «Валенсия»дан истеъфога чиқарилган эди. Шундан сўнг «Спортинг» ва «Эвертон» таклифларини қабул қилмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Арсенал» испаниялик мутахассис Унаи Эмерини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига ёрдамчиси Фредрик Юнгбергни вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз