Узбек O'zbek
Аллегри «Арсенал» таклифини қабул қилмади
Шанба, 30 Ноябр
3209

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри Англияда ишлашни хоҳламади. 

Football Italia хабарига кўра, 52 ёшли мутахассис «Арсенал» клубининг таклифига рад жавобини берди.

Аллегри 2020 йил ёзигача мураббийлик фаолиятига қайтмоқчи эмас. Катта эҳтимол билан унда бошқа таклифлар ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Унаи Эмерини истеъфога чиқарганидан сўнг, унинг ёрдамчиси Фредди Юнгберг вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз