Узбек O'zbek
Ўзбекистон клублари Чемпионлар Лигаси саралашидаги рақибларини билиб олишди
Жума, 29 Ноябр
10699

Мусобақада «Сўғдиёна» ҳам иштирок этиши мумкин 

Осиё Футбол Конфедерацияси 2020 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин бўлган клублар рўйхатини эълон қилди.

Унда «Сўғдиёна» клубининг номи ҳам бор, деб хабар беради «Футболиум» телеграм канали. Аввалроқ жиззахликлар лицензиялашдан ўтолмагани сабабли, Чемпионлар Лигасида иштирок этолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан келиб чиқадики, ПФЛ «Сўғдиёна»га нисбатан санкция қўллаган бўлса-да, барибир лицензия берган.

Демак, Суперлиганинг сўнгги туридан ўрин олган ва 30 ноябрь куни ўтказиладиган «Бунёдкор» - «Сўғдиёна» ўйинида нафақат учинчи ўрин соҳиби, балки Чемпионлар Лигаси иштирокчиси ҳам аниқланади.

Ўзбекистон клублари Чемпионлар Лигаси саралаш ўйинларини январь ойида бошлайдилар.

21 январь
«Локомотив» - «Истиқлол» (Тожикистон)
«Бунёдкор» / «Сўғдиёна» - Аз-Завра (Ироқ)

Агар клубларимиз бу босқичдан ўтса, 28 январь куни сафарда тўп тепишади.

28 январь
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – «Локомотив» 
Ал-Айн (БАА) – «Бунёдкор» / «Сўғдиёна» 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи фақат 1та ўйиндан иборат бўлади. Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Чемпионлар Лигасидаги иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз