Узбек O'zbek
Суперлигада томошабинлар ташрифи борасида антирекорд: қайси клублар ўйинига энг кам мухлис келган?
Жума, 29 Ноябр
8840

Суперлига 25-турида томошабинлар ташрифи борасидаги мавсум антирекорди қайд этилди.

ПФЛ расмий сайти маълумотларига кўра, 27 ноябрь кунги чемпионатнинг 25-туридан ўрин олган ОКМК – «Қизилқум» учрашувига Олмалиқдаги стадионга бор йўғи 246 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу жорий мавсумдаги Суперлига учрашувида йиғилган энг кам томошабин ташрифидир.

 Мавсум антирекорди қайд этилган бу баҳсда Миржалол Қосимов мураббийлигидаги мезбон жамоа ОКМК Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 8-ўринга кўтарилди.

 Эътиборлиси, шу кунгача мухлис тўплаш борасидаги антирекорд ҳам ОКМК иштирокидаги ўйинга тегишли эди. 22-турдаги «Бунёдкор» - ОКМК (0:2) учрашувини муҳташам «Миллий» стадионида бор йўғи 585 нафар томошабин кузатганди.

 Суперлига-2019да энг кам томошабин йиққан ўйинлар қуйидагилар:

1. 25-тур. ОКМК - «Қизилқум» - 4:1. Олмалиқ, 246 томошабин.

2. 22-тур. «Бунёдкор» - ОКМК – 0:2. Тошкент, 585 томошабин.

3. 24-тур. «Металлург» - «Динамо» - 5:0. Бекобод, 852 томошабин.

Умуман олганда, 25-турнинг 7та учрашувида стадионларимизда жами 15 306 нафар томошабин ташрифи кузатилган. Бу жорий чемпионатдаги энг паст кўрсаткичдир.

Бунгача тур ўйинларида жами йиғилган томошабинлар сони бўйича мавсум антирекорди 24-турга тегишли эди. Ўшанда шаҳарларимиздаги 7та ўйинда жами 21 924 ишқибоз тўпланган.

Маълумот учун, Суперлига-2019 мавсуми 30 ноябрь кунги 26-тур баҳсларидан кейин якунига етади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз