Узбек O'zbek
Симеоне «ПСЖ» бош мураббийи бўлиши мумкин
Жума, 29 Ноябр
3629

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

AS хабарига кўра, «ПСЖ» президенти Носир Ал-Хилайфий аргентиналик мутахассисни ишга таклиф қилишни режалаштирмоқда. Унинг фикрига кўра, айнан Симеоне клубни Чемпионлар Лигасида ғолиб қила олади.

Аввалроқ «ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель ёзда «Бавария»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

49 ёшли Симеоне 2011 йилдан бери «Атлетико»ни бошқаряпти. Унинг шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз