Узбек O'zbek
«Реал»нинг асосий ҳимоячилардан бири «Алавес»га қарши ўйнамайди
Жума, 29 Ноябр
2773

«Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан Европа Чемпионлар Лигаси доирасида «ПСЖ»га қарши ўйинда (2:2) жароҳат олди, деб ёзади Маrcа.

Футболчининг оёғида жароҳат туфайли кўкариш пайдо бўлган. Шу сабабли Варан Ла Лиганинг келаётган турида «Алавес»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

Хабар қилинишича, жароҳат жиддий эмас. Аммо мураббийлар штаби Варанга, албатта, дам беради. 

Шунингдек, «Алавес»га қарши ўйинда Зидан Марко Асенсио, Жеймс Родригес, Лукас Васкес ва Эден Азар хизматларидан ҳам фойдалана олмайди.

Маълумот учун, «Алавес» – «Реал» баҳси 30 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз