Узбек O'zbek
Почеттино: «Ҳали «Тоттенҳэм» билан йўлларимиз кесишади»
Жума, 29 Ноябр
7872

Маурисио Почеттино «Тоттенҳэм» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилгандан сўнг илк бор ОАВга ўз фикрларини билдирди.

«Мен Жо Льюисга (клуб раҳбари) ва Дэниел Левидан «Тоттенҳэм» тарихининг бир бўлагига айланишимда берган имкониятлари учун миннатдорман. Шу билан бирга клубдаги барчага – ходимларга, футболчиларга ўтган 5,5 йил учун раҳмат айтаман. Ва, албатта, клубни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларни ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман.

Мен биринчи ўйиндан бошлаб олдимизга қўйган мақсадларга эришиш учун бор кучимни бердим. Ҳам мураккаб қийинчиликлар, ҳам катта муваффақиятлар бўлди. Аминманки, бизнинг йўлларимиз ҳали кесишади», – деб Почеттинонинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз