Узбек O'zbek
Фабиньо қанча муддатга сафдан чиққани маълум
Жума, 29 Ноябр
3177

«Ливерпуль» яримхимоячиси Фабиньо жароҳат туфайли 1 ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юбориши мумкин, деб ёзади Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли яримҳимоячи «Наполи»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида (1:1) жароҳат олди ва биринчи бўлимнинг ўзида алмаштирилди.

Клуб бразилиялик футболчининг тикланиш даври 6 ҳафтагача чўзилишидан хавотирда. Энг ёмон ҳолатда у 10та ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Мерсисайдликлар декабрь ойида Чемпионлар Лигаси доирасида «Зальцбург»га қарши баҳсда, АПЛда 5та ўйинда ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида майдонга тушишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз