Узбек O'zbek
«Арсенал»ни бошқаришга номзодлар маълум бўлди
Жума, 29 Ноябр
18003

«Арсенал» клуби бош мураббий Унаи Эмери билан хайрлашди.

«Қуролсозлар» қаторасига 7та ўйинда ғалаба қозонолмагандан кейин, клуб раҳбарияти испаниялик мутахассиснинг жавобини берди.

AS хабарига кўра, айни пайтда «Арсенал»ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар рўйхати шакллантирилмоқда. Улар орасида Карло Анчелотти («Наполи»), Нуну Эшпириту Санту («Вулверҳэмптон»), Микель Артета («Ман Сити» мураббийлар штаби), Маурисио Почеттино (эркин агент) ва Массимильяно Аллегри (эркин агент) номлари тилга олиняпти.

Ҳозирча Эмерининг ёрдамчиси Фредрик Юнгберг «Арсенал»га вақтинчалик бош мураббий қилиб тайинланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз