Узбек O'zbek
Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгармади
Пайшанба, 28 Ноябр
3130

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) миллий жамоаларнинг ноябрь ойи рейтингини эълон қилди. 

Унда Ўзбекистон миллий жамоасининг ўтган ойга нисбатан ўрни ўзгармади ва 1289 очко билан 85-ўринда бормоқда. 

Осиё минтақасида Вадим Абрамов шогирдлари 12-поғонани эгаллаб турибди. Биз Япония, Эрон, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Хитой, Сурия ва Уммондан орқада бормоқдамиз.

Жаҳон рейтингини 1765 очко билан Бельгия миллий жамоаси бошқариб турибди. Франция (1733) ва Бразилия (1712) миллий жамоалари кучли учликни якунлаб беришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз