Узбек O'zbek
«Ювентус» ҳужумчиси билан шартномани 2024 йилгача узайтирмоқчи
Пайшанба, 28 Ноябр
6270

«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради журналист Николо Скира.

Манбанинг хабарига кўра, клуб Дибаланинг вакилларига шартномани 2024 йилгача узайтириш борасида мурожаат қилган. Хабар қилинишича, аргентиналик футболчи йилига 10 млн евродан кўпроқ маош олмоқчи. 

Дибала ушбу мавсумда А Серияда 11та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди, Чемпионлар Лигасида эса 5та ўйинда 3 марта тўп киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз