Узбек O'zbek
«Ювентус» директори Ракитич Турин клубига керак эмаслигини айтди
Пайшанба, 28 Ноябр
1328

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичининг сўзларига кўра, клуб «Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитични трансфер қилишдан манфаатдор эмас.

«Бизда ажойиб жамоа бор ва янги ўйинчиларни қидирмаяпмиз. Ракитич – кучли футболчи, аммо биз уни сотиб олишдан манфаатдор эмасмиз», – дейди Паратичи.

Олдинроқ Ракитич «Ювентус»га ўтишни истаётганлиги ва бунинг учун клуб бир нечта футболчини сотиб юбориши кераклиги ҳақида хабар қилинганди.

Бундан ташқари Паратичи Патрик Клюйвертнинг сўзларига жавоб берди. Нидерландиялик собиқ футболчи «Юве» ҳимоячиси Маттейс де Лигт Италия клубига ўтганидан афсусда эканлигини айтганди.

«Менимча, бундай эмас. Ўйлашимча, де Лигт жуда яхши ўйнаяпти ва тез орада дунёнинг энг зўр ҳимоячисига айланади», – деб Паратичининг сўзларини келтиради ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз