Узбек O'zbek
Санчо «МЮ»га ўтмайди, у Испанияда ўйнамоқчи
Пайшанба, 28 Ноябр
5720

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини Англия чемпионатида давом эттириш ҳақида ўйламаяпти. Daily Star нашри хабарига кўра, унинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши эҳтимоли йўқ.

«Манчестер Юнайтед»дагилар бу футболчини бир йилдан буён кузатиб бормоқда ва инглизлар уни қишки трансферлар чоғида сафга қўшиб олишни режалаштиришган.

Манба маълумотига кўра, 19 ёшли англиялик футболчи «Реал» ва «Барселона» клубларидан бирига ўтиш ҳақида ўйламоқда, бу клублар унинг учун идеал вариант ҳисобланади. 

Санчога испан грандларидан ташқари «ПСЖ» ва «Ливерпуль» клублари ҳам даъвогар. 

Жейдон Санчо жорий мавсумда Германия чемпионатидаги 10 ўйинда иштирок этиб, 4 гол урди ва 6 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз