Узбек O'zbek
«Реал» қишда Погбани трансфер қилмоқчи
Пайшанба, 28 Ноябр
17318

«Реал» январдаёқ «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбани сафига қўшиб олмоқчи. Le Figaro нашри хабарига кўра «Реал» президенти Флорентино Перес «МЮ» учун таклиф тайёрламоқда.

Манба маълумотига кўра, «Реал» ушбу француз футболчиси учун 85 миллион евро тўлашга тайёр, шунингдек Погба трансфери доирасида Мариано Диас ва Хамес Родригес ҳам Манчестерга йўл олиши мумкин.

26 ёшли Погбанинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар тузилган, аммо футболчининг ўзи клубни тарк этишни истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз