Узбек O'zbek
Лукас Моура: «Моуриньо – ғолиб, чемпион. У жамоамизга кўп нарса беради»
Пайшанба, 28 Ноябр
2077

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Лукас Моура жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан ишлаш ҳақида гапирди.

«Мен учун мураббийдан ишончни ҳис қилиш жуда муҳим. Мен унга ва жамоага ёрдам бера оламан, деган умиддаман. Моуриньо ҳақида гапиришга ҳожат йўқ, чунки у – ғолиб, чемпион. Унинг кўплаб совринлари бор. Аминманки, у жамоамизга кўп нарсалар беради.

Барчамиз оптимистмиз ва унинг ишига ишонамиз. Ўйлашимча, ўзгаришлар ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо у баъзи ўйинчиларнинг позициясини ва таркибни ўзгартирганини кўришингиз мумкин.

Аста-секин биз унинг фалсафасини, ўйин услубини қабул қиламиз», – деб Моуранинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз