Узбек O'zbek
Кейн: «Моуриньо мендан маслаҳат сўраяпти»
Пайшанба, 28 Ноябр
8094

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн бош мураббий Жозе Моуриньо билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

«Муносабатларимиз яхши, биз суҳбатлашиб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз. 

«Тоттенҳэм»нинг етакчиларидан бири эканим туфайли, Жозе менга мурожаат қилиб, жамоа ҳақида маслаҳат сўрамоқда», - деб Кейн сўзларини келтирмоқда Squawka News.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо келганидан сўнг, «Тоттенҳэм» қаторасига 2та ўйинда, АПЛ доирасида «Вест Ҳэм» (3:2) ва Чемпионлар Лигасида «Олимпиакос» (4:2) устидан ғалаба қозонди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз