Узбек O'zbek
Эмери Жака майдонга қачон қайтишини айтди
Пайшанба, 28 Ноябр
2024

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери яримҳимоячи Гранит Жака Европа Лигасининг 5-туридан ўрин олган «Айнтрахт»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Жака умумий гуруҳда ишлаяпти ва ўйнаш имкониятига эга. Умид қиламанки, ҳар бир мухлис уни қўллаб-қувватлайди. Жаканинг қайтиши биз учун жуда муҳим», – деб Эмерининг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, швейцариялик футболчи деярли 1 ойдан бери майдонга тушмайди. У «Кристал Пэлас»га қарши ўйинда (2:2) захирага олингач, сардорлик боғичини отиб юборган ва мухлислар билан зиддиятга борган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз