Узбек O'zbek
АПЛ клуби жамоага Либертадорес Кубогида ғолиб бўлган бош мураббийни олиб келмоқчи
Пайшанба, 28 Ноябр
3517

«Фламенго» бош мураббийи Жорже Жезуш «Эвертон»ни бошқариши мумкин, деб ёзади The Telegraph.

Португалиялик мутахассис мерсисайдликлар бош мураббийи Марку Силва ўрнига асосий номзод бўлиб турибди.

Бунгача Силва ўрнини жамоанинг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес ёки «Борнмут» устози Эдди Хау эгаллаши мумкинлиги ҳақида айтилганди.

«Эвертон» АПЛда ўтган 13та турдан сўнг 14 очко тўплаб, 16-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жезуш «Фламенго» билан Либертадорес Кубогида ва Бразилия чемпионатида ғолиб бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз