Узбек O'zbek
Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини якунлади
Чоршанба, 27 Ноябр
7964

Равшан Эрматов расман ҳакам сифатидаги халқаро фаолиятига якун ясади, деб хабар беради, Алишер Никимбаев.

ОФК қароргоҳида шу муносабат билан алоҳида маросим ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Маълумот учун, Эрматов халқаро фаолиятини 2003 йили бошлаган. У 3та Жаҳон чемпионатида 11та ўйинни бошқарган ва бу борада рекордчи саналади. Шунингдек, у 2 марта Осиё Кубоги финалини, 1 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалини бош ҳакамлик қилган. Эътиборлиси, Эрматов 5 бор Осиёнинг энг яхши ҳаками деб тан олинган.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз