Узбек O'zbek
Манба: Месси 2021 йилда «Барселона»дан кетади
Чоршанба, 27 Ноябр
18879

Лионель Месси «Барселона»ни қачон тарк этиши маълум. El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, аргентиналик футболчи собиқ жамоадоши Неймарга йўллаган смс-хабарномасида бу ҳақда айтган.

Манба маълумотига кўра, форвард ўша смсда биринчи марта «Барселона»ни тарк этиши ҳақида гапирган. Бу 2020/21 йилги мавсум сўнггида рўй беради.

«Биз биргаликда Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишимиз мумкин. Сен қайтишингни истайман. Икки йилдан кейин мен кетаман ва сен менинг ўрнимни эгаллайсан», дея ёзган Месси шу йил ёзида Неймарга.

Месси бутун футболчилик фаолиятини «Барселона»да ўтказмоқда, у жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар. У каталонлар жамоаси билан бирга жами 10 марта Испания чемпионатида ғолиб бўлган, 6 марта Испания Кубогини қўлга киритган, 8 марта Испания Суперкубогин, 4 марта Чемпионлар лигаси Кубогини, уч марта УЕФА Суперкубогини, уч марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган, шунингдек 5 марта «Олтин тўп» соҳиби бўлган (2009-2012, 2015).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз