Узбек O'zbek
Луис Энрике нега Роберт Морено хизматидан воз кечганини айтди
Чоршанба, 27 Ноябр
4842

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис Энрике нега собиқ ёрдамчиси Роберт Морено ёрдамидан воз кечиб, уни мураббийлар штабига киритмаганини айтди.

«Морено билан гаплашдим. У Евро-2020 давомида бош мураббий бўлмоқчи эканини, сўнгра ўрнини бўшатиб, ёрдамчим бўлишга тайёр эканини айтди. Роберт жуда кўп нарсани хоҳлаб юборди, бу эса унинг камчилиги.

Робертга ўз ёрдамчим бўлолмаслигини айтдим. Аммо иш юзасидан уни танқид қилолмайман. У жуда яхши ишлади.

Евро-2020да бош мураббий бўлишимдан фахрланаман. Биз фаворитлар сафидамиз», - деб Энрике сўзларини келтирмоқда Marca.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике шу йилнинг ёзида оилавий сабабларга кўра Испания миллий жамоасини тарк этганди. Сўнгра унинг ўрнини Роберт Морено эгаллади. Кейинчалик Луис Энрикенинг қизи оғир хасталикдан вафот этди ва у миллий жамоага қайтди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз